Ўзбекистонда 14 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 14 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–6 даража, кундузи 9–11 даража илиқ бўлади.

Республиканингтоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойлада ёмғир қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар