Ўзбекистонда 5 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 5 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража, кундузи 5–7 даража илиқ бўлади.
Республиканингтоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ–2 даража илиқ бўлади.