Ўзбек алифбосига ўзгартириш киритиш бўйича лойиҳа олимлар томонидан маъқулланди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 12 ноябрь куни «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги лойиҳа юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унга кўра, ишчи йиғилишида ўқитувчилар, олимлар, соҳа бўйича экспертлар, тилшунослик билан бевосита шуғулланадиган блогерлар, вазирлик ва департамент вакиллари иштирок этган. Учрашув илмий баҳсга асослангани, журналистлар учун мўлжалланмагани сабабли у ерга оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилмаган. Anglų kalba — programėlės Duolingo, Babbel, Anglu24, Lingohut, 50languages igudu.lt

Қайд этилишича, мутахассисларга лойиҳа юзасидан икки хил версия муҳокама учун тақдим қилинган. Ўзаро баҳсга эса тутуқ белгиси (ъ) ва «ц» ҳарфи сабаб бўлган. «Ц» ҳарфини янги алифбога олиб кириш таклифи кўпчилик томонидан маъқулланмагани боис бу ўзгариш амалга ошмайдиган бўлган.

Янгиликлар