Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

26 май куни Тошкентда Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси

Хабар берилишича, уюшма 2020 йилнинг 29 октябрь кунида ташкил этилган бўлиб, тадбиркорлардан шу кунга қадар 500 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси Баҳодир Умиршайховнинг қайд этишича, уюшма 7 ой ичида қуйидаги ишларни амалга оширган:

  • уюшма аъзолари ҳисобланган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг товар белгиларини қалбакилаштирган корхоналар аниқланди;
  • келишмовчиликлар ижобий ҳал қилинди;
  • уюшма ходимлари шакардан акцис солиғини олиб ташлаш ишларида фаол иштирок этди;
  • музқаймоқ маҳсулотлари экспортининг яроқлилик муддати 2 ойдан 1 йилга узайтирилди;
  • 7 дан ортиқ ҳалқаро кўргазмада маҳаллий тадбиркорларнинг иштирок этишини таъминлади.

Таъкидланишича, ташкилот замонавий озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясини механизатсиялаш ва маҳаллий миқёсда тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларини четга экспорт қилишга кўмаклашади.

Янгиликлар