«Microsoft» хизматларининг ишдан чиқиши Ўзбекистонга таъсир қилмади

«Microsoft» хизматларининг носозлиги аксарият МДҲ мамлакатларига таъсир қилмади, фақат Арманистон, Молдова ва Европада парвозларнинг кечикиши кузатилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

«Uzbekistan Airports» матбуот хизматининг таъкидлашича, узилишлар мамлакат халқаро аэропортлари фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

Айни пайтда барча аэродромлар учиш ва қўниш учун одатдагидек ишлашда давом этмоқда. Авиакомпаниянинг йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш дастури ишламай қолса, «Uzbekistan Airports» авиаташувчиларга муқобил сифатида ўзининг рўйхатдан ўтиш тизимини таклиф қилишга тайёр, — дейилади хабарда.

 

Янгиликлар