Ўзбекистонда педагогларни ўқитиш учун Миллий таълим марказлари ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев иштирокида мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси, йил якунига қадар устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда педагогларни ўқитиш учун Миллий таълим марказлари ташкил этилиши маълум қилинди.

Маълум бўлишича, мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммилий янги лойиҳа бошланади. Ушбу тизим доирасида келгуси 3–4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади.

Қайд этилишича, 1 июлга қадар ҳудудлардаги Малака ошириш марказлари негизида педагоглар учун Миллий таълим маркази ташкил этилади. Муассасаларга математика, кимё, физика, биология ва IT каби аниқ ва табиий фанлар бўйича хориждан энг малакали мутахасислар жалб қилинади.

Шу билан бирга, ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлари ҳудудларидаги мактабларнинг камида 20 фоизида 2022 йил якунига қадар илғор методикаларни жорий этишни бошлайди. Ушбу тизимларни молиялаштириш учун 100 миллион доллармаблағ ажратилади.

Янгиликлар