Андижонда собиқ ҳуқуқ-тартибот ходими ва прокурор ўринбосари катта пора олаётганда қўлга олинди

Андижон вилоятининг Асака туманида ИИБ тергов бўлими собиқ ходими ва туман прокурори ўринбосари пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

ИИБ собиқ ходими қамоқ жазосига ҳукм қилинган қурилиш корхонаси раҳбарига жазо чорасини ўзгартиришни ваъда қилган. Бунда унга прокурор ўринбосари ёрдам бериши керак эди.

Гумонланувчи тергов вақтида белгиланган зарар ҳажмини камайтириш учун фуқародан $15 минг талаб қилган.

Собиқ ҳуқуқ-тартибот ходими пора олаётган вақтда қўлга олинди. Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми «а» банди (йирик ҳажмда содир этилган фирибгарлик) ва 211 моддаси 3 қисми «а» бандига биноан жиноят иши қўзғатилди. Кейинроқ прокурор ўринбосари қўлга олинди.

Янгиликлар