Мўғулистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида музокаралар ўтказилиб, унда Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлиги ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Кун тартибига конструктив сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, енгил саноат, соғлиқни сақлаш, транспорт, логистика ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича режалар киритилган.

Шунингдек учрашув вақтида, маданий-гуманитар ва туризм соҳасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Учрашув якунида, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган. Бундан ташқари ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари етакчи компаниялар вакиллари билан учрашади.

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Хива шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси билан танишади.

Янгиликлар