Россияда қийин аҳволда қолган юртдошимизга ёрдам кўрсатилди
Фуваро Қ.М. Москва ва Пермь шаҳарларида регистрация ва патентсиз ноқонуний тарзда новвой, юк ташувчи бўлиб ишлаган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентли матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Наманганлик Қ.М. 13 май куни Чеченистонга Б.А.нинг новвойхонасига ишлаш учун келгани, новвойхонадаги иш ҳажмининг оғирлиги ва ойлик маоши камлиги сабабли 25 июнь куни қариндошини олдига иш берувчидан паспортини олмасдан қочиб кетган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлининг Россия Федерацияси Екатеринбург шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилган.
Қайд этилишича, у қийин аҳволда қолганлиги сабабли вақтинчалик яшаши учун ётоқхона билан таъминланди ва ҳужжатлари иш берувчилар билан келишган ҳолда олиб берилди.
Бундан ташқари, фуқарога ишлаш учун таклифлар берилди.