«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудидаги аҳолини қулай об-ҳаво шароити кутмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Хабарга кўра, 13 августдан Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига кундуз кунги ҳарорат 32-34 даражагача пасаяди ва фақат жанубнинг энг чеккасида 36-38 даражагача бўлган нисбатан иссиқ ҳарорат сақланиб туради.

Шунингдек, дам олиш кунлари республика ҳудудига салқин кириб келиши давом этади ва кундуз кунги ҳарорат 28-31 даражагача, жанубда эса 33-36 даражагача пасаяди. Кечалари ҳам салқин бўлади. Кечаси ва эрта тонгда ҳарорат 13-18 даражагача пасаяди.

Бундан ташқари, совуқ фронт ӯтиши ҳисобига баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши билан кузатилади. Ҳудуднинг текислик қисмида ҳали ҳам қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат баъзи жойларда осмонда булутлар пайдо бӯлади.

«Аммо тоғли ҳудудларда маҳаллий қисқа муддатли ёмғир ёғиши истиснодан ҳоли эмас. Бунинг ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда жойлашган анъанавий дам олиш масканларига боришда эҳтиёт бӯлинг», — дейилади хабарда.

Янгиликлар