Хоразм бозорларидан бирида йирик ёнғин содир бўлди
Бугун 18 июнь куни Хоразм вилоятидаги бозорлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.
Ёнғин ҳақида соат 2:30 да вилоят ФВБга Ҳазорасп тумани “Боғдор” МФЙ ҳудудида жойлашган «Xazorasp universal savdo majmuasi» AJ ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шундан сўнг ёнғин-қутқарувчилар соат 02:35 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 04:04 да тўлиқ бартараф қилинган.
Ёнғин натижасида 300 кв.м майдонда аралаш турдаги моллар ва савдо дўконлари ёниб зарарланган.
Содир бўлган ёнғинда ҳеч ким тан жароҳати олмагани маълум қилинди. Ҳозирда ёнғиннинг юзага келиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.