Шахрух Шарахметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди
Президентнинг тегишли қарорига биноан, Шахрух Шатургунович Шарахметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Фото: ССВ матбуот хизмати
Маълум бўлишича, бунга қадар у Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Ш.Шарахметов турли йилларда Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси каби ташкилотларда масъул лавозимларда фаолият юритган. Қайд этилишича, Ш.Шарахметов Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланишидан аввал Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланган эди.