Шимолий Корея Жанубий Кореяга яна 600 та ахлат шари учирди
КХДР Жанубий Кореяга турли ахлатлар солинган яна 600 та шар учирди, деб хабар берди «Интерфакс».
Шарлар турли ҳудудларга, жумладан Сеулга тушган. Тушган шарларни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари таркибни йиғиб, текширишни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея шу ҳафтадан «самимий совға» ва Жанубий Корея томонидан учирилган тарғибот шарларига жавоб сифатида чиқинди шарларини юборишни бошлаган эди.
Жанубий Корея расмийлари қўшни давлатга бундай ноўрин провокацияларга жавоб қайтариш билан таҳдид қилган.