Ўзбекистон жамоаси ҳарбий таэквондо жаҳон чемпионатида 12 медальни қўлга киритди

Кореянинг Мунгёнг шаҳрида 1-3 июнь кунлари ҳарбийлар ўртасидаги ўтказилган таэквондо бўйича 27-жаҳон чемпионатида 20 дан ортиқ давлатдан 300 нафар спортчи иштирок этди, – деб хабар бермоқда Спорт вазирлиги.

Ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронзадан иборат 12 та медальни қўлга киритди.

Олтин:
• Улуғбек Рашитов (68 кг);
• Жасурбек Жайсунов (80 кг);
• Шуҳрат Салаев (87 кг);
• Никита Рафалович (+87 кг);
• Феруза Содиқова (62 кг);
• Гулсанам Алижонова (73 кг).

Кумуш:
• Мадина Мирабзалова (57 кг);
• Светлана Осипова (+73 кг).

Бронза:
• Самира Адашалиева (46 кг);
• Зуҳра Тожиматова (49 кг);
• Маржона Примова (53 кг);
• Озода Собиржонов (67 кг).

Янгиликлар