Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони маълум қилинди
Коронавирусдан соғайганлар сони 94 минг нафардан ошди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, 23 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98 657 (+206) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 6 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 4 нафари Жиззах вилоятида,
- 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 25 нафари Самарқанд вилоятида,
- 4 нафари Сирдарё вилоятида,
- 8 нафари Фарғона вилоятида,
- 42 нафари Тошкент вилоятида,
- 96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, кеча кун давомида:
- Жиззах вилоятида 9 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
- Навоий вилоятида 5 нафар,
- Самарқанд вилоятида 30 нафар,
- Сирдарё вилоятида 2 нафар,
- Фарғона вилоятида 8 нафар,
- Тошкент вилоятида 44 нафар,
- Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94143 (+213) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 834 нафар бемор даволанмоқда.