Парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форумига старт берилди
23 июнь куни Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форумини Сенат Раиси Танзила Нарбаева очиб берди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар бермоқда.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати
Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёвнинг табриги Сенат Раиси Танзила Нарбаева томонидан ўқиб эшиттирилди.
«Форум давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисида БМТнинг махсус резолюциясини қабул қилишга оид ташаббуси доирасида ўтказилмоқда», — дея таъкидлади Танзила Нарбаева.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати
Ўзбекистон илк маротаба барқарор ривожланиш бўйича олий даражадаги сиёсий форумга ушбу шарҳни тақдим этган 49 та давлат сафидан жой олгани қайд этилди.
Шунингдек, 2018 йилда Оролбўйи минтақаси учун БМТнинг инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст фонди тузилгани, ўтган йил БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси билан Оролбўйи минтақаси экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилингани ҳамда мазкур ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани хусусан, Президент ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилгани таъкидлаб ўтилди.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати
Очилиш маросимида, Форум иштирокчилари табрик сўзларига чиқдилар.