Тошкентда 3 ёшли болани юк машинаси уриб юборди
Учтепа туманида юк машинаси ҳайдовчиси 3 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда «Millar» ахборот дастурида ҳабар берилмоқда.
Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса хусусий боғча яқинида содир бўлган, у ердан 3 ёшли болани акаси олиб кетаётган бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бола юк машинаси олдида югуриб ўтмоқчи бўлган, оқибатда у воқеа жойида вафот этган.
Юк машинаси ҳайдовчисининг сўзларига кўра, у болани уриб юборганини дарҳол англамаган. Шундан сўнг болани ғилдираклар остида ҳушсиз ҳолатда кўриб биринчи тез ёрдамни, кейин эса ҳуқуқ-тартибот ходимларини чақирган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.