Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини туғилган куни билан муборакбод этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан 17 май куни телефон орқали мулоқот қилди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган олий даражадаги мулоқотлар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг жадал суръат билан ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, суҳбатда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамкорликнинг барча устувор йўналишларда янада кенгайишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Янгиликлар