«Telegram» мессенжери асосчиси Павел Дуров нима учун Ўзбекистонга келди?
Telegram мессенжери асосчиси Toncoin (TON) криптовалютасини қонунийлаштириш масаласини ҳал қилиш учун Тошкентга келиши мумкин. Бу ҳақда Repost.uz нашрига инсайдерлардан бири маълум қилди.

Манбага кўра, ( TON) Ўзбекистондаги биринчи қонуний криптовалютага айланиши мумкин. Шу билан бирга, улар Wallet-га ҳам расмий киришга руҳсат очишлари мумкин.
Бундан ташқари, ташриф чоғида миллий тўлов тизимлари билан интеграциялашган мамлакатдаги биринчи «Telegram— банки» ҳақида эълон қилиниши кутилмоқда.
Хабар қилинишича, Павел Дуров Тошкентдан ташқари Самарқанд ва Бухорога ҳам ташриф буюради.




