Бекобод туманида 14 ёшли ўсмир каналда чўкиб кетди

Бекобод туман прокуратурасига келиб тушган хабарга кўра, «Дўстлик» каналида 14 ёшли бола чўкиб кетган.

Ҳодиса 6 июн куни 16:30 ларда Бекобод тумани, Қуштамғали маҳалласидан содир бўлган. Боёвут туманида яшовчи, 2010 йилда туғилган бола, у ердан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналида чўкиб, вафот этган.

Қидирув давомида ўсмирнинг мурдаси «Дўстлик» каналининг 150 метр узоқликдаги қисмидан чўкиш аломатлари билан топилган.

Ҳозирда туман прокуратураси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

Янгиликлар