Тошкент вилоятида қалбаки пул ишлаб чиқараётган шахслар ушланди
Тошкент вилоятида қалбаки пул ишлаб чиқараётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.С. 100 минг сўмлик купюрадаги жами 48,9 млн сўм қалбаки пулларни ўтказиш мақсадида ёнида олиб юрган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан ижарада яшаб келаётган хонадони кўздан кечирилганда, Ш.С.нинг шериклари М.Ў., С.М. ва А.А.лар томонидан компьютер техникаси ёрдамида тайёрланиб, рангли принтерда чоп этилган яна 2,5 млн сўм қалбаки пуллар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.