Тошкентда «Ladа» велосипед ҳайдовчисини уриб юборди

Тошкент шаҳри Яшнабод туманида «Ladа» велосипед ҳайдовчисини уриб юборди.

Маълум қилинишича, воқеа 5 октябрь куни тахминан соат 21:00 да Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида юз берган. 23 ёшли фуқаро Ж.А. бошқарувидаги «Ladа» автомобилини ишончнома асосида бошқариб кетаётиб, кутилмаганда чапга бурилган велосипедчини уриб юборган. Тўқнашув оқибатида велосипедни бошқарган келаётган, 36 ёшли С.Р. олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонида Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар