Андижонда «Lacetti» ва юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Юк автомобили ҳайдовчисига шифохонада биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 5 август куни соат 06:00 ларда Андижон вилояти Андижон тумани Хакан ҚФЙ ҳудудидан ўтган йўлда ҳайдовчи 1997 йилда туғилган И.А. «Зил-131» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган ҳайдовчи 1989 йилда туғилган И.Б. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобилга тўқнашиб бошқарувни йўқотган ва атрофдаги уй деворини бузиб кириб, автомобиль ағдарилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.