Ўзбекистонда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 1,6 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 1,6 миллиард сўм талон-торож қилингани маълум бўлди.
Маълум қилинишича, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси томонидан мамлакатимиздаги қатор уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти ўрганилган. Натижада 20 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 37 та ҳолатда 1,6 миллиард сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани ёки талон-торож қилинганлиги аниқланган. Шундан 8 та ҳолатда қурилиш-таъмирлаш ишлар ҳажмига 451,8 миллион сўм қўшиб ёзилган. 5 та ҳолатда 508,2 миллион сўм кредит маблағи мақсадсиз сарфланган ёки талон-торож қилинган.
Қайд этилишича, 16 та ҳолатда мулкдорлардан йиғилган 313,2 миллион сўм мажбурий бадал маблағи мақсадсиз ишлатилган ёки талон-торож қилингани маълум бўлган. Қолаверса, 8 та ҳолатда 351,9 млн. сўмга тенг бошқа ҳуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйилган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.