Тошкентда янги метро линияси қурилишига қанча пул ажратилиши маълум бўлди

Тошкент шаҳрида янги метро линияси қурилишига 354,3 миллион доллар пул ажратилди.

Маълумотга кўра, янги метро линиясини қуриш Президентнинг «Тошкент шаҳрида ерости йўли ҳамда ерусти ҳалқа метро линиясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилади.

Тасдиқдан ўтган техник-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича лойиҳанинг умумий қиймати 354,3 миллион доллар бўлиб, маблағлар қуйидаги манбалар асосида молиялаштирилади:

  • давлат бюджети маблағлари — 208,3 миллион доллар;
  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари — 108,3 миллион доллар;
  • Хитой «Эксимбанк»ининг 500 миллион доллар кредити;
  • давлат улуши — 37,07 миллион доллар.

Лойиҳа капиталлашуви 317,2 миллион долларни ташкил этиб, маблағлар машина, асбоб-ускуналар ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга йўналтирилади. Хитой «Эксимбанк»и кредити 20 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан берилган. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити эса 4 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилга берилиши кўзда тутилган.

Янгиликлар