Ўзбекистонда январь-апрель ойларида қанча автомобиль бензини ишлаб чиқарилгани очиқланди
Ўзбекистонда 368,6 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021- йилнинг январь-апрель ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
- Автомобиль бензини – 368,6 минг тонна;
- Кўмир – 1444,5 минг тонна;
- Нефть ва газ конденсати – 707,9 минг тонна;
- Енгил автомобиль – 64 987 дона;
- Автобус – 265 дона;
- Юк машинаси – 1268 дона;
- Трактор – 173 дона;
- Автомобиль двигателлари – 44 886 дона.
Аввалроқ, Ўзбекистонга сўнгги ойларда қанча автомобиль бензини импорт қилингани маълум қилинган эди.