Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги хонадонлар сони маълум қилинди
Ўзбекистонда қарийб 7,5 миллионта уй (квартира) бор. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабар берилишича, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва якка тартибдаги уйлар сони қарийб 7,5 млн тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 фоизга ошган.