Юқоричирчиқ туманида яширин наркотик лабораторияси фош қилинди
Тошкент вилоятидаги Юқоричирчиқ туманида, гиёҳванд моддалар лабораторияси аниқланди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик матбуот хизмати ҳабар беради.
Аниқлик киритилишича, 26 ёшли украиналик ва 23 ёшли озарбайжонлик Юқоричирчиқ туманида ижарага олинган уйларда нарколаборатория ташкил қилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 411 грамм «Альфа-ПВП», 7 килограммга яқин ярим тайёр дори воситалари ва 237 килограмм прекурсорлар аниқланиб, мусодара қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчилар ҳибсга олиниб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.