37 даражагача иссиқ: бу ҳафта кутилаётган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Ўзбекистонда бу ҳафтада қуруқ ва бироз булутли об-ҳаво кузатилади, деб хабар беради «Ўзгидромет».

Синоптикларнинг қайд этишича, қисқа муддатли ёмғир фақат мамлакатнинг тоғли ҳудудларида бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиқ, кейинроқ 28-33 даражагача кўтарилади. Шимол, жануб ва чўл зонасида 35—37 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Душанба — чоршанба кунлари (27—29 май) шамол тезлиги 15—20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин.




