Ўзбекистонда ёнғин-қутқарув спорти ривожлантирилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 24 сентябрдаги «Ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Маълум қилинишича, қарорда қуйидагилар ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар этиб белгиланди:

  • қутқарувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва касбий маҳоратини изчил ошириб бориш;
    ёшлар орасида ёнғин-қутқарув спортини оммалаштириш, истеъдодли спортчиларни саралаб олиш ва миллий терма жамоа заҳирасини шакллантириш;
  • замонавий спорт иншоотларини барпо этиш ҳамда спорт техникалари ва анжомлари билан тизимли таъминлаш орқали ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
    ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш бўйича илғор жаҳон тажрибасини муттасил ўрганиб бориш ва амалиётга кенг жорий этиш.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастури;
  • 2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш дастури.

Янгиликлар