Наманганда бошқарувни йўқотган «Nexia» бетон тўсиққа урилиши оқибатида 1 киши вафот этди

Наманганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар қилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси

Хабарга кўра, 24 май куни соат 18:00ларда Наманган вилояти Поп тумани «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 279-километрида ҳайдовчи Ж.Ж. «Nexia» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиққа урилиб, йўлдан чиқиб кетиб пастликка тушиб кетган.

Таъкидланишича, натижада ҳайдовчи ҳамда йўловчилар 20 ёшли А.Р. ва 35 ёшли А.Қ.лар тан жароҳатлари олиб туман шифохонасига мурожаат қилишган. Ушбу автомобиль йўловчиси Я.Б. олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар