Наманганда топилган бомбалар Попдаги полигонида йўқ қилинди — видео

Аввалроқ, Намангандаги саъноат ҳудудидан «авиацион» бомбалар топилди деб хабар берган эдик.

Фото: Дарё

«Кушон» кичик саноат зонасидан топилган бомбалар тўлиқ зарарсизлантирилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, зарарсизлантириш ишлари Поп туманидаги Ғурумсарой қишлоғида жойлашган ҳарбий қисм полигонида амалга оширилган.

Қайд этилишича, авиация бомбалари ўқув снарядлари эканлиги айтилмоқда.

Косонсой туманидаги «Навбаҳор» маҳалласида яшовчи отахоннинг айтишича, бомба топилган ҳудуд ўтган асрнинг 50 йилларига қадар ҳарбий полигон бўлган.

Таъкидланишича, упайтда бу ерда деярли аҳоли яшамаган. Снарядлар ўша пайтлардан қолиб кетган бўлиши мумкин.

Фото: Дарё

Ҳозирда авиация бомбалари топилган ҳудудда навбатчилик ташкил этилган ва ФВБ ҳамда ИИБ махсус отрядлари томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар