Намангандаги саъноат ҳудудидан «авиацион» бомбалар топилди

Бомбаларни арарсизлантириш мақсадида Поп тумани Ғуримсарой 07648-харбий қисм махсус ўқ отиш палигонига олиб борилиб йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Дарё»

Хабарга кўра, 7 июль куни Наманган вилояти Давлатобод тумани Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғини Кушон саъноат ҳудудидан 4 та бутун ва 2 та яримта емирилган «авиацион» бомбалар топилган, ушбу бомбалар артлерия снаряди карозияга учраб емирилган.

Шунингдек, ушбу ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ЎзРесИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси вилоят махсус отрядлари жалб этилган, хозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Янгиликлар