Самарқандда «Камаз» «Зил» билан тўқнашиб, уни ағдариб юборди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 14 ноябрь куни «Камаз» «Зил» билан тўқнашиб, уни ағдариб юборди.

Маълум қилинишича, соат 16:00 атрофида туманнинг Полвон ариқ МФЙ ҳудудида ўтказилган улоқ-кўпкари ўйини давомида беллашув бўлиб ўтаётган жой атрофидаги баландликда турган «Камаз» ҳайдовчиси эътиборсизлик қилиб, қўл тормозини тортмагани оқибатида автомобиль пастликка ҳаракатланиб кетган ва «Зил» русумли яна бир юк автмобили билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ҳолат юзасидан туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар