Хоразмда кийим-кечак бозори ёниб кетди
7 ноябрь куни тушдан сўнг Хоразм вилоятининг Урганч туманида Гурлан кўчасидаги кийим дўконларида ёнғин чиқди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси маълум қилди.
Оловни ўчиришга 8 та ёнғин-қутқарув экипажи чақирилди. Улар 1 соат ичида ёнғинни ўчирди.
Оловдан тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда, дейилади хабарда.