Хоразмда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Хоразм вилоятида 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» хабар берди.
Урганч шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида «Т. Й.» МЧЖнинг электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 2,2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.