Хоразмдаги кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлди

Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманидаги енгил типдаги конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда 14 декабрь куни  туман ФВБ маълумот бермоқда.

Қайд қилинишича, ёнғин ҳақидаги хабар 03:03 да келиб тушган. Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:50 да ўраб олинган ва соат 05:00 да ўчирилди.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистон