Ўзбекистонда фуқароларни фирибгарлик йўли билан хорижга ишга жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонга хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларифош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Аниқланишича, фуқаро А.Б. 10 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро З.И.ни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Исроил давлатига ишлаш учун юборишини айтади. Натижада, келишилган пулдан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Бундан ташқари, департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда

фуқаро Д.А. фуқаролар У.Р. ва А.Ж.ни ишончига кириб, уларни гўёки чет элда яшовчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишини ваъда қилади.

Оқибатда улар ҳам, Болгария ва Литва давлатларига юбориш учун виза олиб бериши эвазига 3 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганади.

Шунингдек, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «S.T.» МЧЖ раҳбари О.А. фуқаро М.М.нинг ишончига кириб, уни 17 000 АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига ишга юбориши учун «ишчи виза» расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тўшади.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон