Хорижда ўқийдиган талабалар рейтингида Ўзбекистон 3 ўринни эгаллади

ЮНEСКО статистика институти жаҳон миқёсида чет элда таҳсил оладиган талабалар рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтингда Ўзбекистон 3 ўринни эгалламоқда. Бу ҳақида Статистика қўмитаси хабар берди.

Хорижда ўқидиган ўзбекистонлик талабалар сони 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, 150.5 минг нафарни ташкил қилмоқда. Бу рақамлар қарийб бир йил ичида 24 минг нафарга ошган.

Минтақадаги айрим давлатлар бўйича таҳсил олаётган талабалар сони:

— Қозоғистон – 78,3 минг нафар;
— Украина – 76,8 минг нафар;
— Россия – 63,6 минг нафар;
— Туркманистон – 60,9 минг нафар;
— Озарбайжон – 49,7 минг нафар;
— Афғонистон – 34,3 минг нафар;
— Тожикистон – 32,5 минг нафар;
— Беларус Республикаси. – 27,0 минг нафар;
— Қирғиз Республикаси – 17,1 минг нафар.

Жамият