Энди баъзи тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурий бўлмайди

Ўзбекистонда «A» ва «B» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истаганларнинг, автомактабларда назарий тайёрланиши мажбурий бўлмайди, деб хабар берди ИИВ ҳузуридаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрь кунидаги 676-сон қарорига кўра:

• 2026 йил 1 январдан бошлаб, мопед ва скутерларни бошқариш учун А1 кичик тоифаси жорий этилади. Энг асосийси, А1 тоифасини олиш учун автомактабларда ўқиш шарт эмас, тўғридан тўғри имтиҳон топшириш ҳуқуқи берилади;

• 2026 йил 1 февралдан бошлаб «A» ва «B»тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштириши мумкин бўлади, бунинг учун автомактабларда ўқиш мажбурий бўлмайди;

• 2026 йил 1 апрелдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўлларда ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади.

AI News