Хориждаги маҳкумларни Ўзбекистонга қабул қилиш тартиби белгиланди

Президент томонидан Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди. Бунинг доирасида хориждаги ўзбекистонликларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари самарали ҳимоя қилиниши кучайтирилади. Бу ҳақида Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қонун билан кодекс хорижий давлат судининг қарори тан олиниши ва ижрога қаратилишини, озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун, қабул қилиб олишни ҳамда хорижий давлатга беришни назарда тутувчи янги боб билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахсларни ва ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсларни қабул қилиб олиш ҳамда бериш асослари, суд жараёни иштирокчиларининг просессуал мақоми белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Қарорлар