Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти биринчи чоракда 8,7% ўсди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Қайд этилишича, биринчи чорак якуни билан ялпи ички маҳсулот 8,7%, саноат 8%, хизматлар 16,1%, қишлоқ хўжалиги 5,1% ўсди. Экспорт 5,8 млрд долларни, хорижий инвестиция ҳажми эса 13,7 млрд долларни ташкил қилди. Инфляция йиллик ҳисобда биринчи марта 7,1% пасайган.

Буларнинг ҳисобига январ-март ойларида бюджет даромадлари ўтган йилга нисбатан 35% кўпайиб, 103 трлн сўмга етган. Маҳаллий бюджетларда қўшимча 2 триллион 200 миллиард сўм маблағ шаклланган. Шундан 1 трлн 400 млрд сўм туман ва шаҳарлар ихтиёрида қолган.

Таъкидланишича, келаси ой 2 миллиард 400 миллион долларлик давлат активларининг 30 фоизини илк бор халқаро фонд бозорларига чиқарилади. Бу Миллий инвестиция жамғармасини ташкил қилиб, 13 та стратегик корхона бошқарувини нуфузли «Франклин Темплетон» компаниясига берилганлиги учун бўлаётгани билдирилди.

Бир нарсани билинглар: иқтисодиётимизни халқаро миқёсда янги даражага олиб чиқиш учун чуқур ўйлаб, якуний қарорга келганмиз, – деди давлат раҳбари.

 

Ўзбекистон