Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди

19 декабрь куни тушга яқин Тошкент шаҳрининг Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари чорраҳасида 132-йўналишда ҳаракатланадиган Mercedes Benz ёнғин содир бўлди.

Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, хабар соат 11:51 да келиб тушган, воқеа жойига иккита ёнғин-қутқарув экипаж жўнатилган. Улар соат 11:55 да етиб борган ва ёнғин соат 11:57 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Юнусобод туманида 169-йўналишдаги автобус ёнгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент