АҚШдан Коста Рикага депортация қилинган яна 10 нафар ўзбекистонлик қайтарилади
АҚШ томонидан Коста Рикага депортация қилиниши керак бўлган ўзбекистонликлар Нью Йорк орқали Тошкентга қайтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.
Коста Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин ватанга қайтиш ниятида бўлган яна 10 нафар фуқаромиз мазкур ҳафта давомида Нью Йорк — Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келади, — деб ёзди Бурҳонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдан 7 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.