Тошкентнинг икки туманида электр вақтинча ўчирилади
Тошкентнинг Юнусобод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида 14 декабрь куни электр энергиясида вақтинчалик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Электр ўчириладиган манзиллар:
— Юнусобод тумани: «Акбаробод», «Адолат», «Биллур», «Қўшчинор», «Мингчинор», «Нурмакон», «Собиробод», «Уч қаҳрамон», «Барҳаёт», «Севинч», «Юнус ота», «Ўзбекистон Мустақиллиги», «Аҳмад Дониш», «Мурувват», «Халқабоғ», «Қадрдон», «Шоштепа», «Юртобод», «Увайсий», «Оқтепа», «Юнусобод», «Йўлариқ», «Бободеҳқон», «Кулолқорғон», «Шаҳристон», «Анорзор», «Ғайратий», «Отчопар-1», «Отчопар-2», «Исломобод», «Ҳасанбой» ҳамда «Тикланиш» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача;
— Мирзо Улуғбек тумани: «Улуғбек» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача.
Ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.