Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

10–16 июнь кунлари ёғингарчилик кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд қилинишича, қуйидаги ҳудудларга сел келиши мумкин:

• Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор;

• Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот;

• Самарқанд вилояти: Ургут, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон;

• Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод;

• Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ;

• Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон;

• Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ;

• Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат ва Хонобод шаҳри.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, сайёҳлар ва ҳайдовчиларга эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилмоқда. Ёмғир натижасида айрим жойларда сув тўпланиши ва сув босиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.

 

Ўзбекистон