Тошкент кўчаларидан бири таъмирлаш ишлари туфайли ёпилди

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги кўчалардан бирида ҳаракат вақтинча чекланди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, мутахассислар кенг кўламли таъмирлаш ишларини бошлаган.

Шу муносабат билан 17 март куни соат 10:00 дан 19 март куни соат 17:00 гача Шоликор кўчаси қисмида ҳаракат чекланди.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.

Қарорлар