Тошкент вилоятига 170 та янги автобус харид қилинади
Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрида брутто-шартнома асосида 21 та йўналишига 170 та янги автобусни харид қилиниши белгиланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу борада тадбиркорлар танловлар асосида аниқланиб, Ангрен шаҳридан рўйхатдан ўтган «Angren avto group» МЧЖ томонидан Хитойдан 15 та Yutong автобусни банк кредити асосида харид қилиш бўйича шартнома имзоланди. Автобуслар яқин кунларда олиб келиниб, фойдаланишга топширилади.
Олмалиқ шаҳридан рўйхатдан ўтган «Olmaliq trans servise» МЧЖ томонидан эса 83 та автобус харид қилиш борасида Хитойда автобус ишлаб чиқарувчи компания билан шартномалар имзолашга келишилган.
Маълум қилинишича, 2025 йилда жамоат транспорти етиб бормаган ҳудудларни қамраб олган ҳолда 12 та янги йўналиш ташкил этилади. Шунингдек, автотранспортларни диспетчерлик марказига интеграция қилиш ҳамда шаҳар автобус йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини тўлиқ йўлга қўйилади.