Франциянинг янги элчиси Ўзбекистонда фаолиятини бошлади
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Франциянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Уалид Фук жанобларидан ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам тарихий замин ва бой анъаналарга эга муносабатлар сўнгги йилларда юқори суръатлар билан ривожланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани билдирилди.
Жумладан, бугунги кунда ҳамкорлик иқтисодиётдан тортиб маданиятгача бўлган барча соҳаларни қамраб олмоқда. Шу билан бирга, мавжуд салоҳият янада кенг бўлиб, уни тўлиқ рўёбга чиқариш учун дипломатларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари муҳим аҳамият эга эканлиги таъкидланди.
Вазирлик жаноб Элчига Ўзбекистондаги фаолиятида юксак муваффақиятлар ва самарали меҳнат тилади.




