Лиссабонда фуникулёр рельсдан чиқиб кетди: 15 киши ҳалок бўлди

Португалиянинг Лиссабон шаҳрида, «Глория» фуникулёри рельсдан чиқиб кетиб 15 киши ҳалок бўлди, тахминан 20 киши яраланди, деб хабар бермоқда Sapo портали.

Аниқланишича, трос узилиши натижасида фуникулёр катта баландликдан қулаб тушган. Шундан сўнг боғ ҳудудида бошқарувни йўқотиб, бинога урилган.

Португалия миллий полицияси манбаси Diario de Noticias нашрига маълум қилишича, ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлган. Камида 20 киши жабрланган, улардан тўрт нафари оғир аҳволда.

Португалия президенти Марселу Ребелу ди Соуза бахтсиз ҳодиса юзасидан ҳамдардлик билдирди. Ҳозирда прокуратура содир бўлган фалокат юзасидан тергов бошлади.

Ўзбекистон